Линклар

БМТ саммити бошланди


БМТнинг Нью Йоркдаги бош қароргоҳида иқлим ўзгариши мавзуига бағишланган махсус саммит иш бошлади.

Унда жаҳоннинг юзга яқин давлати раҳбарлари иштирок этмоқдалар. Учрашувга мезбонлик қилувчи БМТ бош котиби Бан Ки Мунга кўра, саммитдан кўзланган мақсад жаҳон етакчиларини иқлим ўзгариши олдини олишга кўпроқ жалб этиш ва уларни бу борада қатъийроқ ҳаракатга чорлашдан иборатдир.

Декабр ойида Копенгаген шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши масаласига бағишланган анжуманини ўтказиш режалаштирилган. Бу анжуманда Киото битими ўрнини босадиган ҳужжат муҳокамага қўйилади.

Ушбу декларациянинг қабул қилиниши эса дунёдаги бой ва қашшоқ мамлакатларнинг иқлим ўзгариши олдини олиш борасида қиладиган муҳим қадами сифатида кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG