Линклар

logo-print

Обама иқлим ўзгариши оқибатидан огоҳлантирди


БМТнинг Нью Йоркдаги бош қароргоҳида иқлим ўзгариши мавзуига бағишланган махсус саммит иш бошлади.

Унда жаҳоннинг юзга яқин давлати раҳбарлари иштирок этмоқдалар. Саммитда нутқ сўзлаган АҚШ президенти Барак Обама жаҳон давлатларини иқлим ўзгаришига қарши курашишга чақириб, бу муаммо ҳозирдан бартараф этилмаса, яқин келажакда жаҳон давлатлари каттароқ муаммоларга дуч келиши хусусида огоҳлантирди.

Саммитда чиқиш қилган Хитой президенти Ху Цзинтао эса ўз давлати атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар миқдорини қисқартиришини эълон қилди.

Учрашувга мезбонлик қилувчи БМТ бош котиби Бан Ки Мунга кўра, саммитдан кўзланган мақсад жаҳон етакчиларини иқлим ўзгариши олдини олишга кўпроқ жалб этиш ва уларни бу борада қатъийроқ ҳаракатларга чорлашдан иборатдир.

Декабр ойида Копенгаген шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши масаласига бағишланган анжумани режалаштирилган. Бу анжуманда Киото битими ўрнини босадиган ҳужжат муҳокамага қўйилади. Ушбу декларациянинг қабул қилиниши эса дунёдаги бой ва қашшоқ мамлакатларининг иқлим ўзгариши олдини олиш борасида қиладиган муҳим қадами сифатида кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG