Линклар

logo-print

Обама яқин шарқликлар музокарасига мезбонлик қилди


АҚШ президенти Барак Обама сешанба куни Ню Йоркда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан музокара ўтказди. Яқин Шарқ тинчлик мулоқотини қайта бошлаш масаласи музокаралар марказида бўлди.

- Бу музокаралар иложи борича тезроқ бошланиши керак. Бу музокаралар ҳеч қачон тўхтамаслиги учун барча чорани кўришимиз, тўсиқ ва давомли ишончсизликка қарамай, биз тинчликка элтувчи йўлни топишимиз лозим. Давомли низолардан азият чекаётган фаластинлик ва исролликларни боши берк кўчадан олиб чиқувчи йўлни топишимиз керак, деди Барак Обама.

Аввалроқ Исроил бош вазирининг вакили фаластинликлар Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яҳудийлар учун уй-жой қурилиши режасининг музлатилишини талаб этишга ҳаққи йўқ эканини билдирган эди.

Фаластин томони эса бу қурилиш режанинг бекор қилиниши Яқин Шарқ тинчлик музокараларини қайта бошлашнинг асосий шарти эканини билдириб келади.
XS
SM
MD
LG