Линклар

Сиёсий арбоблар Грузия ҳудудий яхлитлиги ҳимоясида


Жаҳоннинг етакчи сиёсий арбоблари Абхазия ва Жанубий Осетия атрофидаги вазият борасида ташвиш билдириб, янги "Берлин девори" қурилиши хавфидан огоҳ этдилар. Бу ҳақдаги баёнотга имзо чекканлар орасида Чехиянинг собиқ президенти Вацлав Ҳавел, Европарламент депутати Даниэл Кон-Бандит ва француз файласуфлари Анре Глюксман ҳамда Бернар-Анри Левилар бор.

Улар Европа Иттифоқининг 27 давлати ҳукуматларини Грузияга ёрдам бериш ва ушбу давлат ҳудудий яхлитлигини тинч йўл билан тиклаш стратегиясини аниқлаб олишга чақирдилар.

Жаҳоннинг етакчи сиёсий арбобларининг ушбу чақириғи Британиянинг "Гардиан", Франциянинг "Ле Монд", Германиянинг "Ди Велт" ҳамда "Италиянинг Корерре дела Сера" газеталарида босилди.
XS
SM
MD
LG