Линклар

Ал-қоидачилар молиявий бўҳрондан баҳс этмоқда


Интернетдаги жангариларга оид сайтлардан бирида Ал-Қоида террор ташкилотида иккинчи шахс ҳисобланган Аймон аз-Завоҳирий видеотасвирлари пайдо бўлди.

"Ғарб ва қоронғу тунел" деб номланган видеотасвирда Завоҳирий ва унинг сафдошлари жаҳон молиявий бўҳрони ҳамда Барак Обаманинг АҚШ президентлигига сайланиши ҳақида мулоҳаза юритишади.

Америкалик экспертлар ушбу видеотасвирлар 2001 йил 11 сентябридаги террор ҳужумларининг саккиз йиллиги муносабати билан тайёрланган бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан қочирмайдилар.

Бир неча кун аввал Усома бин Ладиннинг америкалик ва исроилликларга қарши таҳдидомуз видеомурожаати эълон қилинган эди.
XS
SM
MD
LG