Линклар

ЮНЕСКОга янги раҳбар сайланди


БМТнинг таълим ва маданият муассасаси ҳисобланган ЮНЕСКОга Болгария собиқ ташқи ишлар вазири Ирина Бокова раҳбар этиб сайланди.

Ирина Бокова билан бирга ушбу лавозимга Миср Маданият вазири Форуқ Ҳусний ҳам давогарлик қилаётганди.

Ташкилотга раҳбар сайлашнинг сўнгги бешинчи босқичида Ирина Бокова ЮНЕСКО ижроия қўмитаси аъзоларининг жами 58 овозидан 31 тасини қозонган.

Форуқ Ҳусний номзоди эса қизғин мубоҳасаларга сабаб бўлди. Ўтган йили Ҳусний мамлакати кутубхоналарида исроиллик ёзувчилар китоблари топилса, уларни ёқишга буйруқ бериши ҳақда гапирган, кейинчалик эса бу гапи учун кечирим сўраган эди.
XS
SM
MD
LG