Линклар

logo-print

Остона ЕХҲТнинг танқидига учради


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини "Республика" мустақил газетасига қарши қилинаётган ҳатти-ҳаракатлар учун танқид қилди.

ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Миклош Харашти Қозоғистонда чиқувчи газетанинг 23 минг нусхаси суд қарори билан тортиб олинишини "матбуот эркинлигига қарши ҳаракат", деб атади.

Аввалроқ Қозоғистон суди "Республика" газетаси мамлакатдаги банкларнинг бирига ушбу банк мижозлари орасида саросима уйғотувчи мақолани босгани учун 400 минг доллар товон пули тўлаши ҳақида қарор қилган ва газета нусхалари мусодара этилган эди.
XS
SM
MD
LG