Линклар

logo-print

Обама ва Медведев учрашади


АҚШ ва Россия президентлари бугун Ню Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида учрашадилар.

Барак Обама ва Дмитрий Медведев ўртасидаги бу учрашув Обама январ ойида президентлик вазифасига киришганидан буёнги учинчи учрашувдир.

Сўнгги бор иккала президент июл ойида Москвада учрашган эдилар.

Вашингтон ва Москва раҳбарлари бугун Эрон ядровий дастури ва уранни тўйинтириш ишларидан қайтмаётган Теҳронга қарши қаттиқроқ жазо чоралари қўллаш масаласини муҳокама этадилар.
XS
SM
MD
LG