Линклар

Обама Яқин Шарқда тинчликка эришмоқчи


АҚШ президенти Барак Обама Исроил ва Фаластин етакчиларини қатъийлик билан ҳаракат қилиш ва мустақил Фаластин давлати ташкил этишни ўз ичига олган кенг кўламли битимга эришиш борасида тинчлик музокараларини қайта бошлашга чақирди.

Бу ҳақда Барак Обама сешанба куни Нью Йоркда иш бошлаган БМТ Бош ассамблеяси доирасида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан ўтказилган уч томонлама сўзлашувлардан сўнг маълум қилди.

- Музокараларни бошлаш ҳақида гапиришнинг фурсати ўтиб кетди. Эндиликда ўз мақсадимизга эришиш йўлида ҳаракат қилиш, муросага кўниш ҳамда ақл идрокни ишга солиш фурсати келди, деди Барак Обама.

АҚШ президенти, шунингдек, Исроил ва Фаластин етакчиларини Яқин Шарқ тинчлик жараёнини муҳокама қилиш мақсадида келаси ҳафта Вашингтонга ўз музокарачиларини юборишга ундаганини билдирди.

Сешанба куни ўтказилган уч томонлама сўзлашувлардан сўнг Маҳмуд Аббос яна бир бор Исроилни босиб олинган ҳудудда давом эттирилаётган қурилиш ишларини тўхтатишга чақирди.

Нетаняҳу ўз навбатида Нью Йоркдаги учрашувда тинчлик жараёни давом эттирилиши лозимлиги борасида келишувга эришилганини таъкидлаб, фаластинликларни олдиндан шарт қўймасликка чақирди.

XS
SM
MD
LG