Линклар

БМТ Бош ассамблеяси ўз ишини бошламоқда


АҚШ президенти Барак Обаманинг бугун БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Оқ уй расмийларига кўра, Барак Обама бугунги нутқида жаҳон давлатлари етакчиларини глобал миқиёсидаги муаммоларни бартараф этишда кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олишга чақиради.

120дан зиёд давлат раҳбари БМТ Бош ассамблеясининг 64 сессиясида иштирок этиш учун Нью Йорк шаҳрига тўпландилар.
Нью Йоркка келган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ҳам бугун БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Айни пайтда Германия делегацияси агар Аҳмадийнажод ўз нутқи чоғида Ҳолокостни инкор этувчи баёнотларини қайта тилга олса, сессия ўтказилаётган бинони тарк этишларини огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG