Линклар

logo-print

Бан Ки Мун саммит натижаларидан мамнун


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун глобал иқлим ўзгариши мавзуида сешанба куни Нью Йоркда бўлиб ўтган саммит натижаларини олқишлади.

БМТ Бош котибига кўра, 100дан зиёд давлат раҳбари иштирок этган саммитда муҳим қарор қабул қилинмаганига қарамай, тараққий этган ва ривожланаётган давлатлар глобал иқлим ўзгариши мавзуида декабр ойида Копенгаген шаҳрида ўтказиладиган учрашувда муҳим келишувга эришишлари мумкин.

-Яккама-якка ўтказилган сўзлашувлар натижаси ўлароқ биз тараққий этган ва ривожланаётган давлатлар ўртасидаги тафовутни камайтишга ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга эришдик. Шак-шубҳасиз ғалаба бизники дейишимиз мумкин ва ишончим комил, бугунги саммитсиз биз Копенгаген учрашувида бирон бир натижага эриша олмас эдик, деди БМТ Бош котиби.

Сешанба кунги саммитда АҚШ ва Хитой атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар миқдорини кескин тарзда камайтиришга ваъда бердилар.
XS
SM
MD
LG