Линклар

Германиянинг афғон миссияси танқидга учради


Германия собиқ канцлери, нуфузли сиёсатчи Ҳелмут Шмит Германиянинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлардаги иштирокини кескин танқид қилди.

90 яшар сиёсатчининг интервьюси "Die Zeit" нашрида чоп этилди. Собиқ канцлернинг таъкидича, Афғонистонга қўшимча ҳарбийлар киритилиши ва ҳаддан зиёд маблағ сарфланишига қарамай, Ғарб уринишлари ҳеч қандай самара бермаслиги мумкин.

1974-1982 йиллар давомида Германия канцлери бўлган Шмитга кўра, Ал-Қоида базаларини йўқ қилишга оид дастлабки режа муваффақиятсизликка учраган.

-200 минг кишилик ҳарбий контингент ҳам Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бера олмайди, дея қўшимча қилди нуфузли сиёсатчи.

Собиқ канцлернинг мазкур интервьюси Германияда ўтказилажак парламент сайловлари арафасида чоп этилди.
XS
SM
MD
LG