Линклар

logo-print

Эрон ядровий дастури яна муҳокама марказида


Жаҳоннинг олти қудратли давлати Ташқи ишлар вазирлари Нью Йоркда ўтказилаётган БМТ Бош ассамблеяси доирасида Эрон ядровий дастурини муҳокама қиладилар.

АҚШ, Франция, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Германия вазирлари 1 октябр куни Женевада Эрон расмийлари билан бўлиб ўтадиган учрашув юзасидан маслаҳатлашув олиб борадилар.

Барак Обама январ ойида АҚШ президенти лавозимига киришгандан буён бу олти давлат расмийларининг илк маротаба ўтказаётган учрашувидир.

АҚШ президенти Барак Обама Эронга ўз ядровий дастури борасида музокаралар бошлаш учун сентябр ойи якунигача муҳлат белгилаган. Ғарб давлатлари Эронни ядровий қуролга эга бўлишга уринаётганликда айблаб келмоқда. Эрон эса ўз дастурининг тинчлик мақсадларига йўналтирилганини таъкидламоқда.

Айни пайтда ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавьер Солананинг ҳам бугунги сўзлашувларда қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG