Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:22

БМТ да яна бир цирк томошаси


БМТ нинг апрел йиғинида Европа иттифоқи делегацияси Эрон президенти нутқини намойишкорона ташлаб кетган эди. Чоршанба куни Аҳмадийнажод маърузасини айни шундай тақдир кутаëтган бўлиши мумкин.
БМТ нинг апрел йиғинида Европа иттифоқи делегацияси Эрон президенти нутқини намойишкорона ташлаб кетган эди. Чоршанба куни Аҳмадийнажод маърузасини айни шундай тақдир кутаëтган бўлиши мумкин.

120 дан ошиқ давлат раҳбари қатнашадига БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги йиғини¸ аниқроғи бунча сонли олиймақом одамнинг бир шаҳарга тўплангани ажабтовур воқеаларга ҳам замин яратмоқда.

Қайга борса ўзи билан бадавийларнинг улкан чодирини ҳам олиб юрадиган Ливия ҳукмдори Муаммар Қаддафи Ню Йоркда ҳам суперҳашаматли меҳмонхона эмас¸ балки ўз чодирида туришни ихтиëр этди.

Ливия ҳукуматининг Қаддафи чодирини Ню Йорк қалби бўлмиш Марказий паркда ўрнатиш сўрови шаҳар маъмурияти томонидан рад этилгач¸ Триполи расмийлари Ню Йорк чеккасидаги бойлар яшовчи Бедфорд маҳалласидаги виллани ижарага олди ва унинг боғига Қаддафи чодирини ўрнатишга киришдилар.

Бадавийлар чодири маҳобатидан қўрқиб кетган маҳаллий маъмурият ливияликлардан уни зудлик билан олиб ташлашни сўрамоқда.

Шаҳар маъмурияти адвокатига кўра¸ Қаддафи чодири қурилишга оид маҳаллий қонунларга хилоф ва шу боис у дарҳол бузиб ташланиши шарт.

Аммо бу гапни етказиш учун чодир ëнига келган америкаликлар ливияликлар орасида инглизчани тузук-қуруқ гапирадиган одамни тополмай¸ ўз талабларини биров тушунган-тушунмаганини билолмай қайтиб кетишган.

*************************************

БМТ Бош ассамблеяси илк кунида сўзга чиқувчилар орасида глобал илиқлашув жараëнининг ашаддий инкорчиси Чехия президенти Вацлав Клаус ҳам бор.

Сешанба куни иқлим ўзгариши масаласида БМТ ўтказган саммитга баҳо берган Клаус уни¸ "ачинарли ва ташвиқий тўпланди"¸ дея атади. Клаусга кўра¸ глобал илиқлашувни "янги дин"га айлантираëтганлар инсон эркинликлари¸ қолаверса дунëда ўрнатилган иқтисодий ва ижтимоий тартибга таҳдид солмоқдалар.

Клауснинг мазкур баëноти арафасида глобал илиқлашув вазиятига оид махсус ҳисобот эълон қилган БМТ мутахассисларига кўра¸ биргина ўтган йилнинг ўзидаëқ иқлим ўзгариши боис юзага чиққан табиий офатлар 20 миллиондан ошиқ одамни бошпанасиз қолдирган.

*************************************

Ҳондурасда бошланган инсоний драма БМТ Бош ассамблеясига ҳам йўл топмоқда.

Бразилия раҳбарияти БМТ Хавфсизлик кенгашидан июн ойида ҳарбий хунта томонидан ҳокимиятдан ағдарилган Ҳондурас сўлчи президенти Мануэл Зелая тақдири юзасидан фавқулодда йиғин ўтказишни талаб қилмоқда.

Ҳондурас пойтахтидаги Бразилия элчихонасидан бошпана топган Зелая¸ яқинда тоғ чангалзорлари орасидан йўл топиб¸ махфий тарзда мамлакатга қайтди.

Бразилия расмийлари¸ Ҳондурас хавфсизлик кучлари ўз элчихонаси биносини қуршовга олиб¸ унга таъминот моллари киритилишини тўсиб қўйгани боис¸ ўз дипломатлари хавфсизлигидан хавотир билдирмоқда.

Ҳондурас муваққат ҳукумати¸ агар Зелая ўзига қўйилаëтган расмий айбларга жавоб беришни истамаса¸ Бразилия элчихонаси биносида истаганича ихтиëрий қамоқда қолиши мумкинлигини айтмоқда.

*************************************

БМТ Бош ассамблеясининг илк кунида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг ҳам маъруза қилиши белгиланган.

Германия делегацияси¸ агар Теҳрон раҳбари ўз нутқида яна Ҳолокастни инкор этгудек бўлса¸ мажлис залини намойишкорона тарк этажагидан огоҳлантирди ва Европа иттифоқига аъзо давлат делегацияларини ҳам ўз норозилигига қўшилишга чақирди.

Аҳмадийнажод¸ халқаро минбарларда қиладиган аксар маърузаларида 2-жаҳон уруши даврида яҳудийларнинг фашистлар томонидан оммавий қирғин қилинганини инкор этиб келмоқда ва унинг бу баëнотлари халқаро майдонда жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG