Линклар

Обама БМТда нутқ сўзлади


АҚШ президенти Барак Обама Нью Йоркда иш бошлаган БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади.

Барак Обама ўз нутқида жаҳон давлатлари етакчиларини глобал миқёсидаги муаммоларни бартараф этишда кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олишга чақирди.

-Сиз каби мен ҳам ўз халқим ва миллатим манфаати йўлида хизмат қиламан ва бу манфаатларни ҳимоя қилганим учун ҳеч қачон афсус чекмайман. Инсоният тарихидаги бошқа йилларга кўра айнан 2009 йилда миллатлар ва фуқаролар манфаати тенг тақсимланди, дея қатъият билан айта олишим мумкин, деди жумладан Обама.

Можаролар авж олмасдан олдин уларни бартараф этиш ва тўхтатишга уринамиз, деган Обама АҚШ терроризмга қарши курашни қонун доирасида олиб бораётганини таъкидлади.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ҳам бугун БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Айни пайтда Германия делегацияси агар Аҳмадийнажод ўз нутқи чоғида Ҳолокостни инкор этувчи баёнотларини қайта тилга олса, мажлис залини тарк этишдан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG