Линклар

logo-print

БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлаган Оқ уй раҳбари дунë етакчиларини халқаро майдондаги муҳим муаммоларга биргаликда ечим топишга чақирди.

АҚШ президенти Барак Обама Нью Йоркда иш бошлаган БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади.

Барак Обама ўз нутқида жаҳон давлатлари етакчиларини глобал миқёсидаги муаммоларни бартараф этишда кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олишга чақирди.

- Сиз каби мен ҳам ўз халқим ва миллатим манфаати йўлида хизмат қиламан ва бу манфаатларни ҳимоя қилганим учун ҳеч қачон афсус чекмайман. Инсоният тарихидаги бошқа йилларга кўра айнан 2009 йилда миллатлар ва фуқаролар манфаати тенг тақсимланди, дея қатъият билан айта олишим мумкин, деди жумладан Обама.

Можаролар авж олмасдан олдин уларни бартараф этиш ва тўхтатишга уринамиз, деган Обама АҚШ терроризмга қарши курашни қонун доирасида олиб бораётганини таъкидлади.

- Бошқа бир миллат устидан ҳукмронлик ўрнатишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ ва бундай қила олмайди ҳам. Бирон бир миллат ёки гуруҳни бошқа бир миллатдан устун қўйдиган жаҳон тузими ҳеч қандай муваффақиятга эришмайди.Миллатлар ўртасидаги ҳокимият учун курашда ҳеч қандай мувозанат бўлмайди. Бугунги замонавий ўзаро боғлиқ жаҳонда жануб ва шимол миллатлари ўртасидаги анъанавий бўлинишларга ҳам ўрин йўқ.¸ деди Барак Обама.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ҳам бугун БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Айни пайтда Германия делегацияси агар Аҳмадийнажод ўз нутқи чоғида Ҳолокостни инкор этувчи баёнотларини қайта тилга олса, мажлис залини тарк этишдан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG