Линклар

logo-print

Бразилия Ҳондурасдаги сиёсий бўҳрондан ташвишда


Бразилия халқаро ҳамжамиятни Ҳондурасда юзага келган сиёсий бўҳронни бартараф этиш йўлида қатъий чоралар кўришга чақирди.

БМТ Бош ассамблеяси сессиясида сўзлаган Бразилия президенти Луис Инасио Лула да Силва Ҳондурасдаги вазиятни юмшатиш учун "муштарак сиёсий ирода зарур"лигини айтди.

Ҳокимиятдан ағдарилган Ҳондурас президенти Мануел Зелая, ҳокимиятнинг ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинганига қарамасдан, мамлакатга яширинчи қайтган ва ҳозир унинг Бразилия элчихонасида экани айтилмоқда.

Гондурасдаги муваққат ҳукумат раҳбари Роберто Мичелетти Бразилия Зелаяни Ҳондурас адлияси ихтиёрига топширишни сўрамоқда.
XS
SM
MD
LG