Линклар

Афғонистон ва Ироқда портлашлар тинмаяпти


Афғонистон жанубида рўй берган портлашдан 12 одам, жумладан, аёллар ва ёш болалар ҳалок бўлди.

Қандаҳор ва Фараҳ вилоятларида йўл четига қўйилган бомбалар портлаган. Ҳар икки вилоят расмийлари ушбу порлашда Толибон ҳаракатини айбламоқдалар.

Ироқ пойтахти Бағдод ва мамлакат шимолидаги Мўсул шаҳридаги портлашлар эса 11 одам ҳаётини олиб кетди.

Бағдоддаги портлаш ироқлик радикал суннийлар етакчиси Муҳаммад Али Ваис уйи яқинида содир этилган. Буни оқибатида Ваиснинг рафиқаси ва икки фарзанди ҳалок бўлди.

Муҳаммад Али Ваиснинг профессор укаси бир ой аввал ўлдириб кетилган эди.

Мўсулдаги портлашдан эса тинч аҳоли вакиллари дохил 6 нафар ироқлик полициячи ҳам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG