Линклар

Бишкек ўлим жазосини қайта тиклашга уринмоқда


Қирғизистон куч ишлатар тизимлари вакиллари мамлакатда ўлим жазоси қайта тикланиши ташаббуси билан чиқишмоқда. Улар бундай чора мамлакат бўйлаб кучайган тартибсизликлар ва жиноятлар кўлами ортишини жиловлаш учун муҳим эканини айтишмоқда.

- Менимча, бугун шундай оғзаки қарор қабул қилиш керак. Хавфсизлик кенгаши, Адлия вазирлиги ва бошқа муассасалар бу масалани ўрганиб чиқишлари лозим. Менимча, айрим жиноят турларига ўлим жазоси белгилаш ва айрим холларда буни жамоатчилик олдида амалга ошириш керак. Ўйлайманки, шундан сўнг мамлакатда бир-икки кунда тартиб ўрнатилади, деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Мурод Суталинов ўлим жазосини қайта тиклаш зарурати ҳақида изоҳ бераркан.
XS
SM
MD
LG