Линклар

logo-print

Форуқ Ҳусний сайлов натижаларидан норози


ЮНЕСКО раислигига сайловда мағлуб бўлган Миср ташқи ишлар вазири Форуқ Ҳусний сиёсий фитна қурбони бўлганини таъкидлади. Форуқнинг иддао қилишича, яҳудийлар гуруҳи овоз бериш жараёнида ЮНЕСКО ижроия кенгаши аъзоларига таъсир ўтказишган.

Ташкилотга раҳбар сайлашнинг сўнгги бешинчи босқичида Болгариянинг собиқ ташқи ишлар вазири Ирина Бокова ЮНЕСКО ижроия қўмитаси аъзоларининг жами 58 овозидан 31 тасини қозонди. Форуқ Ҳусний номзоди эса қизғин мубоҳасаларга сабаб бўлди.

Ўтган йили Ҳусний мамлакати кутубхоналарида исроиллик ёзувчилар китоблари топилса, уларни ёқишга буйруқ бериши ҳақда гапирган, кейинчалик эса бу гапи учун кечирим сўраган эди.
XS
SM
MD
LG