Линклар

logo-print

АҚШ йигирмалик саммитига мезбонлик қилади


Бугун АҚШнинг Питтсбург шаҳрида Катта йигирмалик саммити иш бошлайди.

Глобал молиявий бўҳронга қарши кураш, унинг оқибатларини бартараф этиш, молия тизимини ислоҳ қилиш ҳамда глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш каби масалалар Питтсбург саммити марказида бўлади.

Катта йигирмаликка жаҳоннинг тараққий этган давлатлари ҳамда иқтисоди ривожланаётган давлатлар, жумладан, Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия киради.

АҚШ президенти Барак Обаманинг глобал иқтисодни қайта мувозанатга келтиришга оид ўз режаси билан чиқиши кутилмоқда.
ЕИ ва ривожланаётган давлатлар, хусусан, Бразилия молия бозорларини назорат қилиш ва молия тизимлари иш бошқарувчиларига ҳаддан зиёд мукофот тўланишини чеклаш масаласини муҳокама қилиш ниятида.

Глобал молиявий бўҳрон 2008 йилда авж ола бошлангандан буён бу Катта йигирмаликка аъзо давлат раҳбарларининг учинчи маротаба ўтказилаётган йиғинидир.




XS
SM
MD
LG