Линклар

Хавфсизлик кенгаши махсус йиғин ўтказади


Бугун АҚШ президенти Барак Обама БМТ Хавфсизлик кенгашининг ядровий қуролларни тарқатмаслик ва қуролсизланиш мавзуига бағишланган махсус йиғинига раислик қилади.

Ушбу учрашув Нью Йоркда иш бошлаган БМТ Бош ассамблеяси доирасида ўтказилиб, унда Хавфсизлик кенгашига аъзо давлат етакчилари қатнашадилар.

Мазкур йиғин арафасида Нью Йоркда учрашган Барак Обама ва Дмитрий Медведев икки давлат декабр ойига қадар ядровий арсенални кескин тарзда қисқартиришни назарда тутувчи СТАРТ келишуви борасида янги шартноманинг имзоланиши мумкинлигини билдирдилар.

Дипломатларга кўра, кенгаш аъзолари АҚШ томонидан ишлаб чиқилган резолюцияни бир овоздан маъқуллашлари мумкин. Ушбу резолюцияда ядровий қуролсизланиш уринишларини давом эттириш ҳамда ядровий қуролларни тарқатмасликка оид 1970 йилги битимни ратификация қилмаган давлатларни ушбу битимга қўшилиш чақириғи бор.

Бу Хавфсизлик кенгашининг ядровий қуролларни тарқатмаслик ва қуролсизланиш масалаларга бағишланган илк йиғинидир.
XS
SM
MD
LG