Линклар

Молдова рус қўшинлари олиб чиқилишини сўрамоқда


Молдова муваққат президенти Михай Гимпу Россияни ўз ҳарбийларини Приднестровье минтақасидан олиб чиқишга чақирди.

“Интерфакс” агентлигининг хабар қилишича, Михай Гимпу бу ҳақда Кишинёвда Россия президенти Дмитрий Медведевнинг махсус маслаҳатчиси Сергей Наришкин билан ўтказилган учрашув чоғида маълум қилган.

Айни пайтда Молдова матбуотига кўра, Михай Гимпу ва Дмитрий Медведев МДҲ етакчиларининг октябр ойида ўтадиган саммитида Приднестровье масаласини муҳокама қилади.

Приднестровье минтақаси 1990 йилда Молдовадан ўз мустақиллигини эълон қилган. 1992 йилда эса Приднестровье ва Молдова ўртасида ҳарбий можаро юзага чиққан. Хабарларга кўра, ҳозирда Приднестровьега россиялик мингга яқин ҳарбий жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG