Линклар

logo-print

Чўчқа гриппига қарши вакцина ишланмоқда


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дори-дармон ишлаб чиқарувчи ширкатлар ўта хавфли H1N1 вирусига қарши йилига 3 миллиард доза вакцина ишлаб чиқариши мумкинлиги ва бир доза вакцина вирусга қарши кураша олишини таъкидламоқда.

ЖСТ баёнотида айтилишича, вакцина ишлаб чиқарувчи ширкатларнинг имконияти чеклангани боис жаҳоннинг қарийб 6.8 миллиард аҳолисига вакциналарни ўз вақтида етказиб бериш анча мушкул бўлади.

Чўчқа гриппи номини олган H1N1 вируси жорий йил бошида Мексикадан тарқала бошлади. Шу кунгача жаҳон бўйлаб 2000 дан зиёд одам ушбу вирус қурбонига айланди.
XS
SM
MD
LG