Линклар

Эронга халқаро босим кучаймоқда


Жаҳоннинг қудратли давлатлари ядровий дастур масаласида Эрондан жиддий жавоб кутаётганликларини маълум қилдилар.

Бугун БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий беш аъзоси –АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франция ҳамда Германия Ташқи ишлар вазирлари Эрон ядровий дастури масаласида Нью Йоркда сўзлашув ўтказдилар.

Ташқи ишлар вазирлари Эрон расмийлари билан Женевада бўлиб ўтадиган учрашув арафасида ўз позициялари борасида маслаҳатлашиб олдилар.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эрон учун ўз ядровий дастури юзасидан билдирилаётган ташвишларга жавоб қайтариш фурсати келганини билдирди:

- Биз Эрон ўзининг ҳозир бурилиш нуқтасида турганини таш олишини истаймиз. Бугун улар танлов олдида турибди. Эроннинг тинчлик мақсадларга йўналтирилган ядровий дастурга эга бўлиши мумкинлигини мунтазам равишда айтиб келмоқдамиз. Аммо улар ядровий қурол дастурига эгалик қила олмайди, деди Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG