Линклар

Хавфсизлик кенгаши янги резолюция қабул қилди


БМТ Хавфсизлик кенгаши дунëни ядровий қуроллардан холи жойга айлантиришни назарда тутган резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг ядровий қуролларни тарқатмаслик ва қуролсизланиш мавзуига бағишланган бугунги махсус йиғинига АҚШ президенти Барак Обама раислик қилди.

АҚШ ҳомийлигида тузилган резолюцияда ядровий қуроллар тарқалиши олдини олиш, ядровий қуролсизланиш ғоясини тарғиб қилиш ҳамда ядровий терроризм тахдидини камайтириш назарда тутилган.

Ушбу резолюциядан, шунингдек, ядровий қуролларни тарқатмасликка оид 1970 йилги битимни ратификация қилмаган давлатларни ушбу битимга қўшилиш чақириғи ҳам ўрин олди.
XS
SM
MD
LG