Линклар

Мухолифатчилар Эрон ядровий объектлари ҳақида маълумот тарқатдилар


Францияда фаолият юритувчи Эрон миллий қаршилик кенгаши Эроннинг иккита ядровий объекти ҳақидаги маълумотларни эълон этди.

Ташкилот ўз баёнотига сунъий йўлдош орқали олинган фотосуратларни ҳам илова қилган.

Миллий қаршилик кенгаши вакилларига кўра, гап Эроннинг ҳарбий мақсадларни кўзловчи ядровий иншоотлари ҳақида бормоқда.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик эронлик мухолифатчилар тақдим этган бу материалларни ўрганиб чиқажагини айтмоқда.

Эроннинг Франциядаги элчихонаси бу хусусда муносабат билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG