Линклар

Белгияда қимматбаҳо асар ўғирланди


Белгияда машҳур рассом Рене Маргаританинг тасвирий санъат асари ўғирланган.

Полициянинг маълум қилишича, қуролланган икки шахс Брюсселдаги Маргарита уй-музейига бостириб кириб, ходимларни полга ётишга мажбурлашган. Кейин картинани олиб, кўздан ғойиб бўлишган.

Яланғоч Маргарита сурати туширилган "Олимпия" асари 1948 йилда яратилган ва бир неча юз минг евро қийматида баҳоланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG