Линклар

logo-print

Каспаров Испаниядаги беллашувда ғалаба қозонди


Испаниянинг Валенсия шаҳрида россиялик икки горсмейстер -Гарри Каспаров ва Анатолий Карпов ўртасидаги шахмат мусобақаси Каспаров ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Пайшанба куни шаҳмат усталари саккизта блиц-ўйин ўтказишди, улардан бештаси Каспаров фойдасига, иккита дуранг ва биттаси Карпов ғалабаси билан якун топди.

Ушбу мусобақа икки гроссмейстер ўртасидаги шаҳмат тожи учун беллашувининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилди.

1984 йилда Москвада Карпов ва Каспаровлар ўртасида жаҳон чемпионлиги мусобақалари бошланган эди. 6 йил давомида икки шаҳматчи ҳаммаси бўлиб бешта мусобақа ўтказди.
XS
SM
MD
LG