Линклар

АҚШда портлаш уюштирмоқчи бўлган шахс судланмоқда


АҚШдаги маҳкама келиб чиқиши афғонистонлик бўлган Нажибулло Зазийни оммавий қирғин қуроли ёрдамида террор амалларини содир этишга тил бириктирганликда айблади.

Суд қарорида Зазий бир гуруҳ бошқа шахслар билан биргаликда АҚШда қатор портлашларни уюштиришни режалагани айтилади.

24 яшар Нажибулло ва яна икки шахс ўтган ҳафта АҚШнинг Колорадо штатида ҳибсга олинган эди.

Хабарларга кўра, Нажибулло Зазийнинг Денвердаги уйида бомба ясаш қўлланмалари топилган.
XS
SM
MD
LG