Линклар

logo-print

Нетаняҳу БМТ ҳисоботини танқид қилди


Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўз давлати фаластинликлар билан тинчлик ўрнатишга интилаётганини таъкидлади.

БМТ Бош ассамблеяси сессиясида сўз олган Нетаняху Исроилнинг Ғазо бўлгасида йил бошида амалга оширган ҳарбий амалиётларини қораловчи БМТнинг яқинда эълон этган ҳисоботини танқид қилди.

Ўз навбатида, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос "Ал-Ҳаят" газетасига берган интервьюсида Исроил билан музокаралар яқин фурсатда қайта бошланишига шубҳа билдирди.

Аббоснинг таъкидича, Қуддус шаҳри мақоми ҳамда Исроилнинг ғарбий соҳилда яҳудий келгиндилар учун уйлар қуриш режаси борасида томонлар ўртасида жиддий қарама-қаршилик мавжуд.
XS
SM
MD
LG