Линклар

АҚШда G-20 саммити бўлиб ўтмоқда


Жаҳоннинг ривожланган йигирма давлати раҳбарлари глобал молиявий бўҳронга қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш масалаларини муҳокама этиш учун АҚШнинг Питтcбург шаҳрида йиғилдилар.

Саммит аксилглобалистларнинг норозилик чиқишлари қабатида ўтмоқда. Полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар ҳам рўй берган.

Катта йигирмаликка жаҳоннинг тараққий этган давлатлари ҳамда иқтисоди ривожланаётган давлатлар, жумладан, Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия киради.

Саммитда АҚШ президенти Барак Обаманинг глобал иқтисодни қайта мувозанатга келтиришга оид ўз режаси билан чиқиши кутилмоқда.

Глобал молиявий бўҳрон 2008 йилда авж ола бошлангандан буён бу Катта йигирмаликка аъзо давлат раҳбарларининг учинчи маротаба ўтказилаётган йиғинидир.
XS
SM
MD
LG