Линклар

Сўғдда “Востокредмет” раҳбарлари судланмоқда


Тожикистоннинг Сўғд вилоят Чкалов шаҳар маҳкамасида “Востокредмет” давлат корхонасининг тўрт мансабдор шахси устидан суд бошланди.

Атом заводи бош директори Шавкат Бобожонов, бош инженер Александр Ботов, капитал қурилиш бўлими раҳбари Александр Бабошин ва хавфсизлик хизмати бошлиғи Матин Зиёевларга нисбатан чет мамлакатларидан бирининг фойдасига жосуслик қилиш, ватанга хиёнат қилиш ва ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш айбловлари қўйилган.

Шунингдек, қора курсига че эл фуқароси ҳам ўтирган. Бироқ Сўғд вилоят судяси раислигида ўтаётган маҳкама жараёни ёпиқ ўтаётгани сабабли хорижлик фуқаро исм-шарифи махфийлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG