Линклар

Ўзбек пахтаси ҳақидаги аччиқ ҳақиқат


Сенатор Ҳаркин¸ марҳум салафи Эдуард Кеннеди каби¸ АҚШ Сенатининг энг нуфузли аъзоларидан биридир.

Сенатор Ҳаркин¸ марҳум салафи Эдуард Кеннеди каби¸ АҚШ Сенатининг энг нуфузли аъзоларидан биридир.

АҚШ даги нуфузли The Los Angeles Times нашрида машҳур сенатор Том Ҳаркиннинг шу сарлавҳа билан ëзилган мақоласи чоп этилди. Ўз умрини болалар ҳақларини ҳимоя қилишга бағишлаган жаноб Ҳаркин кузатишларини тўлиғича диққатингизга тақдим этамиз.

Америкада болалар ўз мактабига қайтаëтган айни кунларда¸ Ўзбекистон болалари яна пахта далаларига қайтаëтир. Куз улар учун фақат пахта теримини англатади. Ҳозирдан то ноябр ойи охирига қадар 6 ëшдан 15 ëшга бўлган 2 миллиондан ошиқ ўзбек боласи саҳардан қош қорайгунча далада пахта теради.

Дунëнинг бошқа ўлкаларидан фарқли Ўзбекистонда болаларни оммавий тарзда мажбуран далага ҳайдаш эксплуататор фермерлар ëхуд қашшоқ оилалар эмас¸ балки ҳукумат томонидан амалга оширилмоқда. Ҳар йил уч ойга чўзиладиган пахта мавсумида ўзбек расмийлари юзлаб мактаб¸ касалхона ва давлат идораларини ëпиб қўяди. Болалар билан бирга минглаб ўқитувчи¸ врач ва давлат идоралари ходимлари ҳам мажбуран пахтага ҳайдалади. Бу каби ялпи мажбурий меҳнатнинг қўрқинчли тарафи шундаки¸ бу жараëн авторитар ўзбек ҳукумати буйруғи билан амалга оширилади¸ йўналтирилади ва дунëда мисли кўрилмаган кўламда ижро этилади.

Дунëда пахта хом-ашëси бўйича учинчи йирик экспортчи бўлган Ўзбекистон йилига пахта сотиш орқасидан бир миллиардга яқин даромад қилади. Аммо бу даромад ҳукумат ва давлатга қарашли корхона боссларини бойитмоқда. Эртадан кечга қадар оғир меҳнат қилувчи болалар эса ўз меҳнатлари учун кундалик овқатдан ортадиган бирор ҳақ кўрмайдилар.

Ўзбекистонни совет замонидан бери қаттиққўллик билан бошқариб келаëтган президент Ислом Каримов нафақат мамлакатдаги демократияни бўғди¸ балки ўз режимининг мамлакатда етиштириладиган пахтанинг барини сотиб олувчи шавқатсиз монополист ролини ҳам сақлаб қолди. Ўзбек фермерлари ўзлари етиштирган пахтани давлат савдо агентликларига жаҳон бозоридаги нархнинг учдан бирига ҳам бормайдиган арзон нархда сотишга мажбур. Ҳукумат эса¸ товар биржаларида бу пахтани жаҳон нархида сотиш орқали ўз чўнтагига улкан даромад киришини кафолатлайди.

Ғарбдаги истеъмолчи ва ширкатлар мажбурий болалар меҳнати эвазига терилаëтган пахтани сотиб олиш орқали бу каби даҳшатли тузумни ўзлари билиб-билмай қўлламоқдалар. Таъминот занжирини кузатувчи таҳлилчилар¸ ўзбек пахтасининг энг кўп жанубий Осиë ва шарқий Европада сотилаëтганини аниқладилар. Бу минтақаларда қайта ишланган ўзбек пахтаси сўнгра АҚШ¸ Канада ва ғарбий Европа чакана савдо дўконларида газлама ва тайëр кийим шаклида сотилмоқда.

2007 йили бир гуруҳ ноҳукумат ташкилотлари ва ижтимоий маъсулиятли сармоядорлар АҚШ даги кийим-кечак шоҳобчалари ва чакана савдогарлар диққатини Ўзбекистон болалари қисматига қаратдилар. Шундан сўнг чакана савдо дўконлари¸ ишлаб чиқарувчи ва эътиқодли сармоядорлар тармоғи биргалашиб¸ ўзбек ҳукуматини болалар меҳнатидан воз кечишга кўндириш ҳаракатини бошладилар.

Ижтимоий адолат мақсадида тузилган бошқа кампаниялардан фарқли¸ бу уринишларни дунëдаги энг йирик пахта истеъмолчилари қўллаб-қувватламоқдалар. Ўзбекистондаги болалар меҳнатига барҳам беришга қаратилган кампанияга қўшилган 25 дан зиëд йирик ширкатлар орасида American Eagle Outfitters, Bed Bath & Beyond, Gap Inc., JC Penney, Kohl's, Levi Strauss & Co., Limited Brands, Nike, Nordstrom, Timberland, TJX Cos. Inc., Phillips-Van Heusen Corp., Target, the Walt Disney Co. ва Wal-Mart. каби Америкадаги йирик номлар ҳам бор.

Бу ширкатларнинг кўплари ўз таъминотчиларига¸ ҳукумат пахта секторида энг оддий инсон ҳақларини тиклашга қаратилган жиддий қадамлар қўймагунича¸ ўзбек пахтасини сотиб олмаслик ҳақда кўрсатма берган. АҚШ даги пахта ва пахтага алоқадор савдо-сотиқнинг қарийб 90 фоизини амалга оширувчи тўрт Америка савдо уюшмаси АҚШ Давлат департаменти¸ Меҳнат вазирлиги¸ БМТ қошидаги Халқаро меҳнат ташкилоти¸ ҳамда президент Каримовга мактуб йўллаб¸ давлат рухсати билан амалга оширилаëтган мажбурий болалар меҳнатини зудлик билан тўхтатишни талаб қилдилар.

Афсусларким¸ ҳозирча ўзбек ҳукумати бу борада қуруқ ваъда бериш ўйинини маъқул кўрмоқда. Тошкент болаларни мажбурий меҳнатга зўрлаш тузумини ўзгартириш ҳақда оғзаки баëнотлар қилмоқда¸ аммо амалда бирор нарсани ўзгартирмаëтир. Апрел ойида мен ўзбек ҳукуматини Халқаро меҳнат ташкилотининг 2009 йилги пахта терими давомида болалар меҳнатидан фойдаланиш вазиятини мустақил ўрганишига рухсат беришга чақирувчи резолюцияни тақдим этдим. Бунга жавобан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари шахсан менга ўз ҳукумати Халқаро меҳнат ташкилотига рухсат бериш масаласини кўриб чиқишини ваъда қилди. Бу гапдан бери орадан беш ой вақт ўтди¸ аммо амалда мутлақ ҳеч иш қилинмади.

Яқинда Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг Минимум ëшга оид 138 ва Болалар меҳнатининг энг ëмон шаклларига оид 182- келишувларини ратификация қилди¸ аммо амалда уларнинг иккаласини ҳам сурбетларча бузишда давом этмоқда.

Ислоҳот борасида оëғини судраш ва ўзи қўл қўйган халқаро келишувларга вафо кўрсатмаслик билан ўзбек ҳукумати АҚШ ва қолган дунëда ўзига нисбатан салбий ҳаракатлар кучайишига йўл очмоқда. Ўзбек ҳукумати учун яхши ният билан ҳаракат қилиш фурсати етди. Тошкент дарҳол Халқаро меҳнат ташкилотини ўз мутахассис кузатувчиларини Ўзбекистондаги вазиятни ўрганиш миссияси билан мамлакатга келишга таклиф қилиши ва бу ҳаракат билан Ўзбекистон пахта далаларидаги мажбурий болалар меҳнатини камайтириш ва уни мутлақ тугатишга қартилган узоқ муддатлик ҳамкорликни бошлаши лозим. Ҳукумат ўзбек болаларининг далалардан мактабларга қайтишига йўл бермоғи лозим.

Том Ҳаркин (Tom Harkin (D-Iowa)

АҚШ Сенати қошидаги Соғлиқни сақлаш¸ Маориф¸ Меҳнат ва Пенсиялар қўмитаси раиси¸ дунë бўйлаб зўравонларча болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши курашчиларнинг узоқ йиллик етакчиси.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG