Линклар

Эрон ўз ядровий сирини ошкор қилди


Эрон ҳукумати Атом энергияси халқаро агентлигига мамлакатда уранни тўйинтирувчи иккинчи завод мавжудлигини ошкор қилди.

Агентлик матбуот вакилининг айтишича, расмий Теҳрон электр қуввати ишлаб чиқаришга мўлжалланган ядровий завод қураётганини билдирган.

Агентлик ўз навбатида Эрондан имкор қадар тез фурсатда мазкур заводга оид маълумотларни тақдим қилиш ва халқаро кузатувчиларнинг заводга киришига рухсат беришни талаб қилди. Яқинларгача Эрон мамлакатда уран билан ишловчи битта завод мавжудлигини таъкидлаб келаëтган эди.

Ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан БМТ Хавфсизлик кенгаши шу пайтгача жами учта санкция жорий этган.

Айни пайтда Оқ уй расмийсига кўра, АҚШ президенти Барак Обама, Буюк Британия ва Франция етакчилари Питтсбургда ўтказилаётган Катта йигирмалик саммити чоғида Эрон ҳаракатларини қораловчи баёнот билан чиқади.
XS
SM
MD
LG