Линклар

Катта йигирмалик саммитига олий мақом берилди


АҚШнинг Питтсбург шаҳрида жаҳоннинг қудратли ва ривожланаётган давлатлари етакчиларининг икки кунлик саммити давом этмоқда.

Саммитнинг биринчи кунида Катта йигирмалик етакчилари глобал молиявий бўҳрон ва бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.

Оқ уй пайшанба куни эълон қилган баёнотда айтилишича, етакчилар Катта йигирмалик саммитига халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишда олий форум мақомини беришга келишиб олганлар.

Катта йигирмаликка тараққий этган давлатлардан ташқари, иқтисоди тез фурсатда ривожланаётган давлатлар, жумладан, Хитой, Бразилия ва Ҳиндистон ҳам киради.



XS
SM
MD
LG