Линклар

Ўзбек пахтасига яна бир бойкот


Жаҳон ҳалол савдо ташкилоти Ўзбекистон пахтасига бойкот эълон қилди.

Бунга Ўзбекистон ҳукуматининг пахта мавсумида болалар меҳнатидан воз кечмагани ва мамлакат пахта саноатида халқаро меҳнат талабларини жорий этмагани сабаб бўлди.

- Мактаб болалари ва талабаларга билим бериш эвазига уларнинг мажбуран пахта далаларига чиқарилишини мутлaқ қабул қилиб бўлмайди, дейилади ташкилот баёнотида.

Бундан ташқари ташкилот жаҳонда пахта савдоси билан шуғулланувчи ширкат ва корхоналарни Ўзбекистон пахтасини сотиб олмасликка чақирди.

Ўтган ҳафта АҚШ Меҳнат вазирлиги ҳам ўзбек пахтасини мажбурий болалар меҳнати эвазига ҳозирланаëтган маҳсулотлар рўйхатига қўшди.

Болалар меҳнати эвазига йиғилаëтган ўзбек пахтасини бойкот қилиш кампанияси 2007 йилда бошланган ва ҳоирга қадар унга 20 дан ошиқ жаҳондаги йирик чакана савдо дўконлари қўшилган.
XS
SM
MD
LG