Линклар

logo-print

Эрон уранни тўйинтириш режасидан қайтмоқчи эмас


- Эронда уранни тўйинтириш корхонасини қуриш ишлари давом этмоқда ва у яқин келажакда ишга туширилиши мумкин, дея баёнот берди Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманайи маъмурияти бошлиғи Муҳаммад Муҳаммадий Гулпаёний.

Айрим ахборот агентликлари Гулпаёнийнинг “янги корхона, иншаоллоҳ, яқин келажакда ишга туширилади” деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Жума куни Атом энергияси халқаро агентлиги 21 сентябр куни Эрон агентликка йўллаган мактубида мамлакатда уранни тўйинтирувчи иккинчи корхона барпо қилинаётгани хусусида ошкор қилганини билдирди.

Айни пайтда Исроил ҳукумати Эронда иккинчи ядровий иншоотнинг мавжудлиги бу давлат ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганини исботлайди, дея баёнот билан чиқди.
XS
SM
MD
LG