Линклар

АҚШ Эронга босимни кучайтирмоқчи


АҚШ президенти Барак Обама Эрон ҳукумати яқин фурсат ичида ўз ядровий дастури тинчлик мақсадларга йўналтирилганини исботлаши лозимлиги, акс ҳолда, қудратли давлатлар ва Теҳрон ўртасида зиддият келиб чиқиши мумкинлиги хусусида огоҳлантирди.

- Эрон ўз фуқаролари эҳтиёжини қондира оладиган тинч ядровий дастур энергиясига эгалик қилишга ҳақлидир, бироқ у ердаги ядровий корхона ҳажми ва тузилиши тинчлик дастурига мутлоқ тўғри келмайди. Эрон барча давлатлар риоя қилиши шарт бўлган қоидаларни бузиб, минтақа, қолаверса, жаҳон барқарорлиги ва хавфсизлигига таҳдид солмоқда, деди Барак Обама.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод эса янги ядровий иншоот БМТ талабларига риоя қилинган ҳолда барпо этилаётгани ва халқаро кузатувчилар иншоотга ташриф буюришлари мумкинлигини маълум қилди.

Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обама, агар келаси ҳафта қудратли давлатлар ва Эрон расмийлари ўртасида ўтказиладиган учрашувда ижобий натижага эришилмаса, Теҳронга қарши жиддий санкциялар жорий этиш масаласини ўртага ташлашини билдирди.

Россия президенти Дмитрий Медведев, ўз навбатида, Эрон 1 октябр куни Женевада ўтказилажак учрашувда ҳамкорлик қилишдан бош тортса, Теҳронга нисбатан “бошқа чоралар” қўлланилиши мумкинлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG