Линклар

logo-print

Швеция G-20 саммитини олқишлади


ЕИга раислик қилаётган Швеция ҳукумати АҚШнинг Питтсбург шаҳрида бўлиб ўтган Катта йигирмалик саммитини олқишлади.

Швеция бош вазири Фредрик Реинфелд ва молия вазири Андерс Борг сўзларига кўра, қудратли ва ривожланаётган давлатлар саммити якунида қабул қилинган ҳужжатлар янада барқарор молия тизими томон ташланган илк қадам бўлган.

Питтсбург саммитида, шунингдек, молия бозорларини назорат қилиш ҳамда молия тизимлари иш бошқарувчиларига ҳаддан зиёд мукофот тўланишини чеклашга оид муҳим келишувлар имзоланди.

XS
SM
MD
LG