Линклар

Хитой Урумчи воқеаларида 21 кишини айбламоқда


Хитойда Шинжон-Уйғур минтақасида июл ойида рўй берган тартибсизликларга алоқадорликда гумон қилинган 21 шахсга расман айблов эълон қилинди.

“Синхуа” агентлигининг хабар қилишича, бу шахслар Урумчи шаҳрида рўй берган тартибсизликлар чоғида қотиллик, босқинчилик ва бировнинг мол-мулкига шикаст етказиш каби жиноятларда айбдор, деб топилган.

Июл ойида Урумчи шаҳрида этник ханлар ва маҳаллий уйғурлар ўртасида рўй берган тўқнашувларда, расмий маълумотга кўра, 197 киши нобуд бўлган.

Шинжон-Уйғур минтақасидаги вазият эса ҳануз қалтислигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG