Линклар

logo-print

Эрон ўз иншоотига халқаро кузатувчиларни киритади


Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Солиҳий Атом энергияси халқаро агентлиги билан Теҳрон яқинидаги янги ядровий иншоотда текширув ишлари олиб бориш ҳақида келишувга эришилганини маълум қилди.

Маҳаллий телеканалга интервью берган Али Акбар Солиҳий яқин келажакда янги иншоотда текширув ишлари олиб борилишини қайд этди.

Унга кўра, уранни тўйинтирувчи янги корхона Теҳрондан 100 км узоқликда жойлашган бўлиб, уни келаси йилда ишга тушириш режаланган.
XS
SM
MD
LG