Линклар

logo-print

Германия Бундестагига сайлов ўтказилмоқда


Германия парламентининг қуйи палатаси - Бундестагга сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Дастлабки сўров натижаларига кўра, канцлер Ангела Меркел иккинчи муддатга ўз лавозимини сақлаб қолиши мумкин, бироқ у етакчилик қилаётган христиан-демократларнинг ҳозирги коалициядаги яқин ҳамкори социал-демократлардан кўра кўпроқ овоз тўплаш ёки тўплай олмаслиги ҳозирча аниқ эмас.

Христиан-демократлар ва ташқи ишлар вазири Франк Волтер Штайнмайер етакчилигидаги социал-демократлар партияси 2005 йилда ўтказилган сайловдан сўнг ҳозирги коалицияни тузган.

Эндиликда Ангела Меркел ўз партиясининг Озод демократлар билан марказ-ўнгчи коалиция туза олишига умид қилмоқда.

Айни пайтда Германиядаги сайлов хавфсизлик чоралари кучайтирилган бир пайтда ўтказилмоқда. Жорий ҳафта давомида Ал-Қоида ҳаракати, агар сайловчилар амалдаги ҳукуматни қўллаб-қувватласа, Германияда кўпорувчилик амалиётлари содир этиш билан таҳдид қилди.
XS
SM
MD
LG