Линклар

logo-print

Афғонистонда яна хорижлик аскарлар нобуд бўлди


НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги Афғонистонда рўй берган зўравонликларда ўзининг уч аскари, жумладан, америкалик икки ҳарбий нобуд бўлганини эълон қилди.

Қўмондонликнинг билдиришича, ҳарбийлар шанба куни рўй берган портлаш ва жангарилар ҳужуми чоғида ҳалок бўлган. Шунингдек, шанба куни мамлакат шимоли шарқида ёққан кучли ёмғир ва рўй берган сув тошқини оқибатида франциялик уч ҳарбий нобуд бўлган.

2009 йил Афғонистондаги НАТО ва АҚШ ҳарбийлари учун энг кўп талафот кўрилган йил бўлди.
XS
SM
MD
LG