Линклар

logo-print

Афғонистонда вазир ҳужумдан омон қолди


Афғонистон энергетика вазири Исмоил Хон Ҳирот шаҳрида уюштирилган суиқасддан омон қолди.

Полициянинг билдиришича, Исмоил Хон кетаётган машина олдида рўй берган портлаш оқибатида тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши нобуд бўлган, камида 17 киши тан жароҳати олган. Ҳужумдан омон қолган Исмоил Хон зудлик билан Кобулга қайтиб келган.

Айни пайтда Толибон ҳаракати энергетика вазирига уюштирилган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Собиқ дала қўмондони Исмоил Хон вазир лавозимини эгаллашдан олдин Ҳирот вилоятига ҳокимлик қилган. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар эса Исмоил Хонни ҳоким бўлиб ишлаган пайтида инсон ҳуқуқларини поймол этганликда айблаганлар.
XS
SM
MD
LG