Линклар

Эрон ўз ракеталарини синовдан ўтказмоқчи


Эрон душанба куни ўзида ишлаб чиқарилган навбатдаги ракеталарни синовдан ўтказишини эълон қилди.

Ҳарбий таҳлилчиларнинг билдиришича, синовдан ўтказилажак ракеталар Исроил ҳудуди ва АҚШнинг Форс кўрфазидаги базаларига зарба бера олиши мумкин.

Эрон радиоси тарқатган хабарга кўра, узоқ масофага уча оладиган “Шаҳоб-3” ракетаси Инқилоб посбонлари корпусининг бугун бошланган ҳарбий амалиётлари доирасида амалга оширилади.

Эрон расмийларига кўра, аввал ҳам синовдан ўтказилган “Шаҳоб-3” русумдаги ракеталар 2000 км узоқликдаги нишонни ура олади.
Куннинг биринчи ярмида эса Эрон қисқа масофага парвоз қиладиган иккита ракетасини синовдан ўтказди.

Ракета синовларининг ўтказилиши Эрон ва Ғарб ўртасидаги муносбатларнинг таранглашиб бораётган бир даврга тўғри келди.

Жорий ҳафта бошида Эрон халқаро ҳамжамиятга уранни тўйинтирувчи иккинчи корхона барпо қилаётганини ошкор қилди. Ғарб давлатлари эса ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эроннинг бу ҳаракатларини кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG