Линклар

Ирландия ўзбек маҳбусларини қабул қилди


Ирландия ҳукумати АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган ўзбекистонлик икки маҳбусни қабул қилди.

Хабарларга кўра, Ирландияга келган ўзбекистонлик қочқинлардан бири 31 яшар Ойбек Жабборовдир. Иккинчи ўзбекистонликнинг исми ҳозирча ошкор қилинмади.

Маълум бўлишича, бу шахслар 2001 йилда Афғонистонда қўлга олинган ва 2002 йилда Гуантанамо қамоқхонасига келтирилган.

Айни пайтда Гуантанамода сақланаётган яманлик маҳбус ўз ватанига юборилди.

АҚШ президенти Барак Обама жорий йил якунига қадар Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш тўғрисида топшириқ берган эди.

XS
SM
MD
LG