Линклар

27 сентябр куни ўтказилган умумиллий сайловларда канцлер Ангела Меркел бошчилигидаги ўнг-марказ Христиан-демократлар партияси ғолиб чиқди.

Бироқ, сўровларга кўра, бу партия сайловчиларнинг аввалгидек қувватловига эришолмай қолиши ҳам мумкин.

Христиан-демократлар ҳозирги ҳамкори, ташқи ишлар вазири Франк Волтер Штайнмайер етакчилигидаги социал-демократлар партияси билан 2005 йилда ўтказилган сайловдан сўнг коалиция тузган эди.

Эндиликда Ангела Меркел ўз партияси Озод демократлар билан ўнг-марказ коалиция тузиши ҳамда мамлакатда янгича иқтисодий ислоҳотларни ўтказишига умид қилмоқда.

Якшанба куни ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган Меркел ўз партияси Германияда янги иш ўринлари ҳамда юртнинг фаровон келажаги учун курашганини айтди.

- Ҳар бир овоз саналади. Яна бир бор такрорлайманки, ҳозир гап сўнгги 60 йил ичида илк бор Германия дуч келган ўта жиддий иқтисодий инқироз хусусида бормоқда ва шу боис 27 сентябр куни биз Германияни бу ботқоқдан тезроқ олиб чиқишга замин яратадиган йўлни танлашимиз зарур, деди Германия канцлери.

Ташқи сиёсат бобида эса Ангела Меркел учун асосий масала Афғонистондир. Бу давлатда НАТО етакчилигидаги ҳарбийлар сафида Германиянинг 4 минг 200 га яқин қўшини бор.

Германия жамоатчилиги эса қарийб 7 йилдан буён Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида немис ҳарбийлари олиб бораётган урушдан толиққан.

Шу боис Германияда ўтаётган сайловлар тугаши биланоқ пайдо бўлиши кутилаётган дастлабки натижаси қандай бўлишини тахмин қилиш ҳам мушкул.

Айни пайтда Германиядаги сайлов хавфсизлик чоралари кучайтирилган бир пайтда ўтказилмоқда. Жорий ҳафта давомида Ал-Қоида ҳаракати, агар сайловчилар амалдаги ҳукуматни қўллаб-қувватласа, Германияда кўпорувчилик амалиётлари содир этиш билан таҳдид қилган эди.
XS
SM
MD
LG