Линклар

Страсбургда Россия масаласи кўрилади


Бугун Страсбург шаҳрида Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси сессияси очилади ва унда Россия делегациясини сўзлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўрилади.

Хабарларга қараганда, бугунги мажлисда мунозараларни бошлаш муддати белгиланади. Мунзараларнинг чоршанба куни бошланиши кутилмоқда.

Россия делегацияси ваколатларини қайта кўриб чиқиш таклифини ЕИПАнинг 72 аъзоси ўтган йили Жанубий Осетияда бўлиб ўтган қуролли можаро муносабати билан киритган эди.

Москва, агар ЕИПА Россия делегациясини сўзлаш ҳуқуқидан маҳрум қилгудай бўлса, россиялик парламентрийлар Страсбургни тарк этажаклари тўғрисида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG