Линклар

logo-print

Москвада доғистонлик ҳоким ўлдирилди


Москвада Доғистондаги Хасавюрт тумани ҳокими Алимсултан Алтаханов номаълум шахслар томонидан отиб ўлдирилди. Соқчиси тан жароҳати олди.

Воқеа якшанба куни кечқурун, Москва кўчаларидан бирида юз берди.

Хабарларга қараганда, мазкур жиноятга алоқадорликда гумон қилиниб икки киши қўлга олинган.

Россия пойтахтида амалга оширилган қотиллик билан деярли бир вақтда Доғистоннинг ўзида республика жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алимсултан Атуев ўлдирилди.

Терговчилар ҳар иккала жиноятнинг ўзаро боғлиқлиги эҳтимолини ўрганмоқда.

Якшанбадан душанбага ўтар кечаси Ингушетиядаги Экажево қишлоғи маҳаллий давлат маъмурияти бошлиғининг уйи ҳам ўққа тутилди.
XS
SM
MD
LG